Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

"Челси" ва "Ливерпуль" "МЮ"нинг "Монако"даги трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Челси" ва "Ливерпуль" клублари "Монако"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Ламин Камарани кузатиб боришмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, монегасклар футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, бироқ уни камида 65-75 миллион еврога баҳолашмоқда. Камаранинг шартномасида товон пули ҳақида банд йўқ. Шу билан бирга, "Монако" ўйинчини тезроқ сотишга интилмаяпти, чунки унинг қиймати янада ошиши мумкин деб ҳисоблайди.

Аввалроқ TEAMtalk портали сенегаллик футболчига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берган эди.

Жорий мавсумда Камара барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:43, 01.04.2026.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик