Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Барса" Рэшфордни "МЮ"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлган вақт якунланди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчи Маркус Рэшфордни «Манчестер Юнайтед»дан аввал келишилган нархда сотиб олмасликка қарор қилди.

Ўтган ёзда каталонияликлар инглиз футболчисини «Юнайтед»дан 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган эдилар. SER Catalunya журналисти Нил Соланинг таъкидлашича, сотиб олиш опциясининг амал қилиш муддати март ойида тугаган ва «кўк-анорранглилар» ундан фойдаланишмаган.

Энди «Барселона» 28 ёшли ҳужумчининг сотиб олиш суммасини пасайтириш ёки уни яна бир мавсумга ижарага олиш бўйича «МЮ» билан янги музокаралар ўтказмоқчи, бироқ буни амалга ошириш анча қийин бўлади.

Хабар қилинишича, ҳозирда томонларнинг келишувга эришишидан кўра, клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик тўхтатилиши эҳтимоли юқорироқ бўлиб турибди.

Рэшфорд Ла Лиганинг жорий мавсумида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:52, 01.04.2026.
Ўқилди: 2299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик