АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи барча жамоалар номи маълум бўлди. Ушбу мундиалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор қатнашади.
Фабио Каннаваро бошқарувидаги “оқ бўрилар” қуръа натижаларига кўра “К” гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон Португалия, Колумбия ҳамда Конго Демократик Республикасига қарши баҳс олиб боради.
Score 90 нашри мундиал иштирокчиларининг гуруҳ босқичидаги имкониятларини баҳолади. Унга кўра, “К” гуруҳида Португалия 1-ўрин билан плей-оффга йўл олиш учун асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. Криштину Роналду бошчилигидаги “Европа Бразилияси”нинг гуруҳдан чиқиш эҳтимоли 64 фоизга баҳоланган. Колумбия эса 32 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда қайд этилган.
Гуруҳнинг яна бир вакили – Конго жамоасининг имкониятлари 3 фоизга тенг деб топилган. Портал эълон қилган маълумотда Ўзбекистон терма жамоасида гуруҳдан чиқиш эҳтимоли 2 фоиз экани қайд этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнирдаги иштиркини 18 июнь куни Мексикадаги “Ацтека” стадионида Жанубий Американинг гранд жамоаларидан бири Колумбияга қарши бошлайди. 2-турдаги Португалияга қарши баҳс 23 июнь куни АҚШдаги “Хьюстон” стадионида ҳамда қитъалараро плей-офф орқали йўлланмани қўлга киритган Конго билан ўйин эса 28 июнь куни “Атланта” стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади ва 19 июлга қадар давом этади.
Маълумот учун, ушбу турнир 48 та давлат иштирокида ва учта давлат мезбонлигида ўтадиган тарихдаги биринчи мундиал ҳисобланади.













