Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Шахмат тожи учун талабгорлар турнири. Жавоҳир Синдаров Фабиано Каруанани мағлуб этиб, яққол пешқадамга айланиб олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказилаётган Талабгорлар турнирининг 4-турида муҳим ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистонлик гроссмейстер ушбу турда дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири, АҚШ вакили Фабиано Каруана билан баҳс олиб борди.

Оқ доналарда ўйнаган ўзбекистонлик шахматчи дебютга жуда яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Бунинг эвазига Синдаров вақт борасида жуда катта устунликни қўлга киритди. Фабиано эса цейтнотга тушиб қолди ва кичик бўлсада хатоларга йўл қўя бошлади. Натижада Каруана 35-юришдан кейин ўз мағлубиятини тан олди. Бу пайтда АҚШлик шахматчи ҳисобида бор-йўғи 48-сония вақт қолган эди.



Синдаров кучли рақиб устидан қозонилган ғалаба туфайли ўз очколари сонини 3,5 тага етказди ва у умумий жадвалда яққол пешқадамликни ўз қўлига олди. Фабиана эса 2,5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Тўрт нафар шахматчи ҳисобида 2,0 очко мавжуд.

Мусобақада эртага дам олиш куни. Жавоҳир 3-апрель куни 5-тур доирасида Хикару Накамурага қарши қора доналарда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган биринчи ўзбек шахматчиси ҳисобланади. У илк турда россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этган бўлса, 2-турда германиялик Маттиас Блубаум билан дуранг қайд этган эди. Кеча, 31 март куни эса ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанадҳадан ҳам устун келганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:04, 01.04.2026.
Ўқилди: 1615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик