Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Александр Андроникашвили: «Кўплаб юқори савиядаги Европа чемпионатларида ҳам бундай машғулот базаси йўқ»

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг янги мавсум учун амалга оширган трансферлари орасида грузиялик Александр Андроникашвили ҳам бор бўлиб, у илк бор чемпионатимизда тўп сурмоқда ва сифатли легионер эканлигини кўрсатмоқда.

Қисқа фурсат ичида бошқалар қатори Андроникашвили ҳам мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.

Сандро номини олган ушбу футболчи куни кеча клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Сандро: исмингиз бошқача бўлса-да, Сандро номи қандай пайдо бўлган?

— Александр – катта исм. Грузияда биз уни қисқартириб Сандро деб атаймиз.

— Мамлакатимиз ҳамда чемпионатимизга кўникиб қолдингизми?

— Ҳа. Мен ҳам мослашишда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмадим. Клуб, футболчилар ва мухлислар менга бу борада катта ёрдам беришди.

— Андижондаги ҳаётингиз қандай кечяпти?

— Бу ерда яшаш жуда ёқимли ва илиқ муҳит ҳукм суради. Менга ёқди.

— Бу ерга келмасдан аввал клуб базаси ҳақида эшитгандингиз. Энди эса уни ўз кўзингиз билан кўриб турибсиз. Фикрларингизни билмоқчиман.

— Ҳа, мен буни ўз кўзларим билан кўрганимда жуда ҳайратландим. Ҳаттоки, кўплаб юқори савиядаги Европа чемпионатларида ҳам бундай машғулот базаси йўқ.

— Бу ердаги ва Грузиядаги турмуш тарзи ўртасида ўхшашликлар борми?

— Албатта, бу ерда ҳам, Грузияда ҳам жуда кўп хушмуомала ва дўстона одамлар бор.

— Дастлабки 4 та тур ортда қолди. Чемпионат даражаси ҳақида нима дея оласиз?

— Менинг фикримча, бу рақобатбардош чемпионат. Кўплаб чиройли голлар урилди ва яхши лаҳзалар яратилди. Бу эса чемпионатни янада қизиқарли қилади.

— Сиз учун клубдаги энг қувноқ ва жиддий футболчи ким?

— Энг қувноқ – Ашортия билан Черан. Энг жиддий – менимча Жамшид (Болтабоев).

— “Насаф”га қарши ўйин яқинлашмоқда. Тайёргарлик қандай кечмоқда?

— Бизда ушбу учрашувга тайёрланиш учун етарлича вақт бўлди. Ўйлайманки, бўлажак ўйинга биз оптимал формада етиб борамиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:33, 01.04.2026.
Ўқилди: 1284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик