Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

"Ювентус" асосий ҳимоячисини 60 млн еврога сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» марказий ҳимоячиси Глейсон Бремер Европанинг топ-клубларида қизиқиш уйғотди.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, бразилиялик футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини Англиянинг «Ливерпуль», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» клублари, шунингдек, Германиянинг «Бавария» ҳамда Франциянинг «ПСЖ» жамоалари кўриб чиқмоқда. «Кекса синьора» 29 ёшли футболчи учун тахминан 60 млн евро талаб қилмоқда.

Transfermarkt порталига кўра, Глейсон Бремернинг бозор қиймати анча паст — 35 млн еврони ташкил этади. Жорий мавсумда футболчи «Ювентус» сафида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва шунча голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 08:40, 02.04.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик