Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Дани Себальосга нарх белгиланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос ёзги трансфер ойнасида сотиб юборилиши мумкин.

Испаниялик футболчи жорий мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетишга тайёр — у ўзи учун қадрдон бўлган «Бетис» клубига қайтишни афзал кўрмоқда, дея хабар беради Diario AS нашри. «Қаймоқранглилар» томонидан белгиланган нарх севилияликлар учун муаммо туғдириши мумкин: «Реал» 29 ёшли футболчи учун 15 млн евро талаб қилмоқда, ваҳоланки унинг шартномаси келаси йили ўз ниҳоясига етади.

Transfermarkt порталида Дани Себальоснинг бозор қиймати 8 млн евро деб кўрсатилган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид гранди сафида 22 та ўйинда иштирок этди, бироқ самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Футболчи жароҳати сабабли февраль ойидан бери майдонга тушмаяпти.

Киритилди: 12:08, 02.04.2026.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик