Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси «Ливерпуль» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

29 ёшли футболчи тўп билан ишлашни бошлади, бироқ ҳамон индивидуал тарзда шуғулланмоқда — у ҳозирча жамоавий машғулотларга қўйилмаган, дея хабар беради Le Parisien. Испаниялик футболчи парижликларнинг жума куни Лига 1 доирасида «Тулуза»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс қайдномасига киритилиши даргумон, шунингдек, унинг Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Ливерпуль» билан дастлабки учрашувдаги иштироки ҳам сўроқ остида турибди.

«ПСЖ» келгуси чоршанба, 8 апрель куни ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади, 14 апрель куни эса «Энфилд»да жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Фабиан Руис январь ойидан бери майдонга тушгани йўқ.

Киритилди: 12:49, 02.04.2026.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик