Кириш Регистрация

Габриэль Жезус «Арсенал»нинг энг яхши футболчиси номини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус жамоанинг энг яхши футболчиси ким эканлиги ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

«Жамоамиздаги бир нечта футболчини ажратиб кўрсатиш мумкин, лекин мен Мартинеллини танлайман. У ҳали фаолиятининг бошидаёқ мени ҳайратда қолдирган эди. Унинг кундалик машғулотларини кузатсангиз, унинг қанчалик маҳоратли эканлигини дарров тушунасиз. Ўйин вақтида ҳам бу фазилатлар жуда муҳим», — деди Жезус Romario TV телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мартинелли «канонирлар» сафига 2019 йилда келиб қўшилган, Жезус эса 2022 йилдан бери Лондон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 05:19, 03.04.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик