Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Андрей Шипилов: «Танаффусда кийим алмаштириш хонасида эркакча суҳбат бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-тури доирасида «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.

"Мана 5-турга ҳам келдик. Бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. «Сўғдиёна» мураббийлар штабидаги ўзгаришларни ҳам билардик. Улуғбек Бақоевнинг жамоаларига қарши ўйнаш доимо қийин бўлган. Шунингдек, у билан мураббий сифатида яхши муносабат ўрнатганман.

Тўлиқ биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Нега бундай бўлганини кўриб чиқамиз. Рақибларга қойил, улар биринчи бўлимда ўз имкониятларидан фойдаланишди ва иккита гол уришди. Иккинчи бўлимда эса ўзгаришлар бўлиши аниқ эди. Танаффусда кийим алмаштириш хонасида эркакча суҳбат бўлди. Йигитларга мухлисларимиз қаршисида иккинчи бўлимда ҳам бундай ўйнашга ҳаққимиз йўқ эди. Иккинчи бўлимда 2та гол урдик. Натижани адолатли деб ҳисоблайман. «Сўғдиёна» ҳам биз ҳам ғалабани истагандик. Иккала жамоа учун ҳам дуранг қизиқарли эмасди. Ўз навбатида дуранг ҳам жадвалда ўзгариш қилиб бермайди. Кетма кет учинчи ўйин биз 2-бўлимда гол ўтказиб юбормадик. «Сўғдиёна»га, Улуғбек Бақоевга ва ўз навбатида ўзимизга ҳам кейинги ўйинларда омад тилайман", — деб фикр билдирди "Қўқон-1912" устози.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 17:32, 03.04.2026.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик