Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Энг катта маблағ — Роналдуда: Lego рекламасидаги гонорарлар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Қайд этилишича, ушбу ролик учун энг катта маблағ “Ал-Насср” ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдуга тўланган — 8 миллион евро.

Футболчиларнинг хизмат ҳақлари (гонорарлари):

Криштиану Роналду: 8 млн евро
Лионель Месси: 5 млн евро
Килиан Мбаппе: 5 млн евро
Винисиус Жуниор: 4 млн евро

Lego гуруҳи томонидан тақдим этилган ушбу махсус тўпламлар 2026 йил 1 майдан сотувга чиқиши кутилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, юқорида келтирилган суммалар ижтимоий тармоқларда тарқалган инсайдерлик маълумотлари бўлиб, компания томонидан расман тасдиқланмаган. Бироқ, бу каби йирик брендлар билан ҳамкорликда футбол юлдузлари одатда айнан шу даражадаги гонорарларни қабул қилади.

Lego гуруҳи 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида тўрт нафар юлдуз иштирокида махсус Lego Editions минифигуралар тўпламини ва реклама ролигини тақдим этди.

Коллекциянинг энг мураккаб ва йирик қисми — Лионель Месси Celebrations тўпламидир. Тажрибали коллексионерлар учун мўлжалланган ушбу модел 1 427 та деталдан иборат бўлиб, деворга осиш мумкин бўлган 3D-дисплей форматида ишланган. Унда Мессининг классик ғалаба ҳаракати (иккала қўлини осмонга кўтарган ҳолати) тасвирланган. Модель ичига унинг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзаларга ишора қилувчи кўплаб яширин деталлар жойлаштирилган.

Ушбу тўпламлар футбол мухлислари учун ЖЧ—2026 арафасидаги энг кутилган сувенирлардан бирига айланиши тахмин қилинмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:54, 03.04.2026.
Ўқилди: 3645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик