Кириш Регистрация

Кварацхелия «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадига айланди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» вингери Хвича Кварацхелия ҳамон «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлар доирасида қолмоқда.

«Қизил иблислар» таркибни қайта қуришни режалаштиришган ва трансферлар учун катта маблағ сарфлашга тайёр. MatchDay Central нашрининг хабарига кўра, Кварацхелияни сотиб олиш инглиз грандининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Тез орада манкунианликлар потенциал келишувни муҳокама қилиш учун грузиялик футболчининг вакиллари билан боғланиши кутилмоқда.

Transfermarkt портали Хвича Кварацхелиянинг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда. 25 ёшли ўйинчининг «ПСЖ» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ, парижликлар юлдузига Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 11:06, 04.04.2026.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик