Кириш Регистрация

Кайседо: «Марескага ўрганиб қолгандик»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо жорий мавсум давомида жамоада юз берган мураббий алмашинуви борасида ўз фикрларини билдирди.

Январь ойида «кўклар» бош мураббийи лавозимидан Энцо Мареска истеъфога чиқарилган эди. Италиялик мутахассиснинг ўрнини Лиам Росеньор эгаллади.

«Ҳа, бу қийин бўлди, чунки биз Марескага ва унинг футболига ўрганиб қолгандик. Росеньор қўл остидаги мослашиш жараёни осон кечмаяпти, аммо биламанки, бу шунчаки вақт масаласи — секин-аста янги талабларга кўникиб борамиз. Ҳозир бутун жамоа қийинчиликларни бошдан кечирмоқда, бироқ олдинга интилишда давом этишимиз керак — олдинда бизни кўплаб яхши кунлар кутмоқда», — дея Кайседонинг сўзларини журналист Эдуардо Бургос келтирмоқда.

«Челси» Премьер-лиганинг 31-туридан сўнг турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:34, 04.04.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик