Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Челси» ёзги трансфер масаласини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

«Страсбург» клубининг марказий ярим ҳимоячиси Валентин Барко тез орада «Челси»га ўтади. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 21 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум якунида Лондон клубига келиб қўшилади. «Кўклар» Барко билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришишган.

«Челси» бош мураббийи Лиам Роcеньор ушбу ярим ҳимоячини жуда яхши билади, чунки у билан Франция клубида бирга ишлаган.

Жорий мавсумда Валентин Барко барча турнирларда 37 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:08, 04.04.2026.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик