Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Жавоҳир Синдаров: «Позиция барқарор эди, лекин имконият топилгач босимни оширдим»

Баҳо:
+1 | -

Номзодлар турнири 6-туридан сўнг Жавоҳир Синдаров Вей Йи устидан қозонган ғалабасини батафсил шарҳлаб берди.

Унинг айтишича, партия мураккаб ва икки томон учун ҳам хавфли бўлган:

“Бошланишида позиция ёмон эмас эди, лекин бир пайт бироз ноқулай бўла бошлади. Кейин фил d4'га келгач, ўйиним очилди. Шу билан бирга вақт устунлиги ҳам пайдо бўлди ва аста-секин босим қилишни бошладим”.

Синдаров ўйиннинг муҳим жиҳатларидан бири — вақт омили эканини яна бир бор таъкидлади:

“Агар вақт кўп бўлса, ўзингни анча дадил ҳис қиласан. Кичик тактик деталларни ўтказиб юбормаслик жуда муҳим. Шунинг учун вақт устунлиги бўлса, тезроқ ўйнайман, лекин ҳаммасини текшириб бораман”.

У дебют босқичи ҳақида ҳам қизиқарли фикр билдирди:

“4-юришдан кейин мен деярли тайёргарликдан чиқдим. Бу вариантни аниқ тайёрламагандим. a3 юриши мен учун кутилмаган бўлди, лекин позиция жуда ёмон эмас — ўйнаса бўладиган эди”.

Динамик позициялар унинг услубига мос келишини ҳам яширмади:

“Мен динамик ўйинларни ёқтираман. Иккала томон учун ҳам ғалабага имкониятлар бўлган позицияларда ўйнашдан завқ оламан”.

Синдаров ҳатто дуранг натижани ҳам ёмон деб ҳисобламаганини айтди:

“Агар рақиб жуда аниқ ҳимояланса, дуранг ҳам ёмон натижа бўлмасди. Лекин цейтнотда у кичик хатоларга йўл қўйди ва мен уларни аниқ ишлата олдим”.

Турнир давомида қандай ёндашувни танлагани ҳақида эса у шундай деди:

“Бу менинг биринчи Номзодлар турнирим, албатта жуда муҳим турнир. Лекин ортиқча босим бўлса, ўйнаш қийинлашади. Шунинг учун шунчаки оддий шахмат ўйнашга ҳаракат қиляпман”.

Ўзига бўлган ишонч ҳақида эса у жуда муҳим фикр билдирди:

“Агар турнир олдидан яхши тайёрлансам, ўзимга ишонаман. Қийин позицияларда ҳам тўғри юришларни топа олишимга ишонч бўлади”.

Якунда у яна бир муҳим жиҳатни таъкидлади:

“Бу вақт назоратида ўйнашни ҳам энди ўрганяпман. Ҳали кўп нарсани ўрганишим керак, лекин ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда”.

Энди эртага 1-давранинг охирги ўйини Аниш Гирига қарши бўлиб ўтади.

Манба: https://t.me/uzchesss
Киритилди: 23:56, 04.04.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик