Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Арсенал» Англия Кубогини тарк этди ва «требл» қилиш имкониятидан маҳрум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ушбу мавсумда «требл» қайд эта олмайдиган бўлди.

Бугун Микель Артета шогирдлари Англия Кубоги чорак финалида «Саутгемптон»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этишди. Шу тариқа, эндиликда жамоа бир мавсумда иккитадан ортиқ совринни қўлга кирита олмайди.

Таъкидлаш жоизки, «тўпчилар»нинг бундан олдинги ўйини Англия Лига Кубоги финали эди — унда лондонликлар «Манчестер Сити»га (0:2) мағлуб бўлишганди.

Премьер-лига турнир жадвалида «Арсенал» 31 та ўйиндан сўнг 70 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллаб турибди. Улар битта кам ўйин ўтказган «Манчестер Сити»дан 9 очкога олдинда бормоқда.

Чемпионлар Лигаси чорак финалида Лондон клуби «Спортинг» билан тўқнаш келади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 7 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:28, 05.04.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик