Кириш Регистрация

«Барселона» топ 5 да камбэклар бўйича фақат бир жамоадан ортда қолмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Ла Лига доирасидаги навбатдаги иродали ғалабасини қўлга киритди. Ханс-Дитер Флик шогирдлари Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши баҳсда дастлаб гол ўтказиб юборган бўлса-да, иккита гол билан жавоб қайтариб, уч очкони қўлга киритди.

Opta маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» жорий мавсумда мағлубиятга учраётган ўйинларида жами 21 очкони ўз томонига оғдириб олишга муваффақ бўлган. Бу Европанинг кучли бешлик чемпионатларида «Бавария»дан (22 очко) кейинги иккинчи кўрсаткичдир.

Эътиборлиси, Мюнхен клуби ўша куни бундан ҳам ёрқинроқ камбэкни амалга оширди: улар «Фрайбург» билан баҳснинг 81-дақиқасигача 0:2 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтдаги иккита гол эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Киритилди: 12:26, 05.04.2026.
Ўқилди: 5714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик