Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Сон 19 дақиқа ичида 4 та голли узатма амалга оширди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Лос-Анджелес» ҳужумчиси Сон Хён Мин МЛС доирасида «Орландо Сити»га қарши кечган баҳснинг (6:0) бош қаҳрамонларидан бирига айланди.

33 ёшли футболчи жамоадошларига тўрт бор голли узатмани амалга оширди, эътиборлиси, барча ассистлар ўйиннинг 20-дақиқасидан 39-дақиқасигача бўлган оралиққа тўғри келди. Жанубий кореялик футболчининг узатмаларидан сўнг учта ҳолатда Денис Буанга рақиб дарвозасини ишғол қилди. 58-дақиқага келиб, ҳисоб 5:0 кўринишида бўлиб турганда, иккала футболчи ҳам захирага олинди.

Сон Хён Мин ўтган йилнинг август ойида «Тоттенхэм»дан «Лос-Анджелес» сафига МЛС учун рекорд даражадаги 22 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Юлдуз форвард жорий чемпионатнинг энг яхши ассистентлари рўйхатида пешқадамга айланиб олди — эндиликда унинг ҳисобида олтита учрашувда олтита голли узатма мавжуд.

Киритилди: 13:10, 05.04.2026.
Ўқилди: 1473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик