Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

«Ньюкасл» «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клуби 24 ёшли уругвайлик ярим ҳимоячи Мануэль Угарте билан шартнома имзолаш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар бермоқда.

Угартенинг «МЮ» билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Бироқ футболчи учун жорий мавсум муваффақиятсиз кечди. Уругвайлик футболчи қишки трансфер ойнасидаёқ жамоани тарк этмоқчи бўлган эди, аммо ўша пайтда клуб бу ўтишга тўсқинлик қилган. Инсайдерларнинг таъкидлашича, ёзда Угартенинг жамоадан кетиш эҳтимоли жуда юқори.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «манкунианликлар» сафида 23 та ўйинда майдонга тушди, лекин бирорта ҳам натижали ҳаракатни амалга ошира олмади. «Қарғалар» эса майдон марказини айнан шундай курашувчан футболчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 15:47, 05.04.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик