ПСВ ярим ҳимоячиси Йерди Схаутен тиззасидаги хочсимон боғламларидан жароҳат олди.
Футболчи Эредивизи доирасида кеча «Утрехт»га қарши кечган баҳснинг (4:3) 65-дақиқасида жароҳати сабабли алмаштирилган эди.
29 ёшли ўйинчига жарроҳлик амалиёти талаб этилади. Бу якшанба куни ўтказилган қўшимча тиббий кўрикдан сўнг тасдиқланди, деб хабар бермоқда ПСВ матбуот хизмати.
Даволанишнинг аниқ режаси кейинги ҳафтада ишлаб чиқилади. Шу тариқа, Схаутен катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ва ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.













