Кириш Регистрация

Иан Райт «Арсенал»ни танқид қилди: «Шундай пайтда чемпионликка тайёрлик билинади»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Иан Райт Лондон клубининг Англия Кубогидаги муваффақиятсизлигига муносабат билдирди.

Шанба куни Микель Артета шогирдлари Англия Кубоги чорак финалида кутилмаганда Чемпионшип вакили «Саутгемптон»га имкониятни бой берди (1:2).

«Премьер-лига якунигача еттита ўйин қолди... ва сен чорак финалда «Саутгемптон»ни мағлуб эта олмаяпсанми? Айнан шундай лаҳзаларда сенинг чемпионлик учун ҳақиқатда қанчалик тайёр эканлигинг кўриниб қолади», — деди Райт.

Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида «тўпчилар» 70 очко билан биринчи ўринда боришмоқда. «Арсенал» иккинчи поғонадаги «Манчестер Сити»ни 9 очкога ортда қолдиряпти.

Киритилди: 04:03, 06.04.2026.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик