Кириш Регистрация
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе 1-2 Болонья
05/04 19:15 Валенсия 2-3 Сельта
05/04 21:00 Пиза 0-1 Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо 1-0 Севилья
05/04 23:45 Интер 5-2 Рома
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Жаҳон тожи учун талабгорлар турнири. Жавоҳир Синдаров биринчи даврани 1-ўринда якунлади

Баҳо:
+1 | -

Кипрда ўтказилаётган шахмат бўйича 2026-йилги Талабгорлар турнири ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров учун муваффақиятли давом этмоқда. Мусобақанинг биринчи даврасини (7-тур) якунлаб берган баҳсда ўзбекистонлик спортчи нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа Синдоровга 6 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.

Ҳамюртимиз партия ўртасида кичик устунликни қўлга киритди. Аммо 41-юришда Синдаров рақиб пиёдасини уриб олганидан кейин вазият тенглашиб қолди. Шундан сўнг Аниш Гири аниқ юришлар орқали дурангни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Кечаги баҳслар орасида фақат Вей-Йи ғалаба қозонди (Есипенко устидан). Фабиано Каруана эса Прагнанадҳага қарши қора доналарда дуранг қайд этди.

Синдаров биринчи даврадан сўнг 6,0 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Каруана ҳисобида 4,5 очко бор. Гири ва Рамешбабу 3,5 очко билан 3-4-ўринларни банд этган.



Ўзбекистонлик шахматчилар орасида илк бор Талабгорлар турнирида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров мусобақани мағлубиятсиз давом эттирмоқда. У ортда қолган турларда Андрей Есипенко, Рамешбабу Прагнанандҳа, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва Вей И каби жаҳоннинг энг кучли шахматчилари устидан ғалаба қозонди. Фақатгина Маттиас Блубаум ва Аниш Гири билан бўлган баҳсларда муросага келинди.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги соврин жамғармасига эга мусобақа икки давра (14 тур)дан иборат бўлиб, иккинчи давра баҳслари 7 апрель санасида старт олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:25, 06.04.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик