"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ўнг қанот ҳимоячиси ва Эквадор терма жамоаси аъзоси Антонио Валенсия "Уитеншоу Таун" ҳаваскорлик клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда мазкур жамоанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилган.
"Уитеншоу" инглиз футболининг бешинчи даражасига мансуб лигалардан бирида иштирок этади ва ҳозирда ўз гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Шунга қарамай, таъкидлаш жоизки, гап асосий таркиб ҳақида эмас, балки Чешир графлиги лигасида қатнашувчи фахрийлар жамоаси ҳақида бормоқда.
Валенсия "Олд Траффорд"да 10 йил фаолият юритиб, икки марта АПЛ бош соврини, Англия Кубоги, иккита Лига Кубоги ва Европа Лигасида ғолиб чиққан. У "Манчестер Юнайтед" сафида жами 339 та ўйин ўтказган. Шунингдек, Эквадор терма жамоаси сафида 99 та халқаро учрашувда иштирок этиб, 2006 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилган.
У профессионал футболчилик фаолиятини 2021 йилда якунлаган эди, шундан сўнг ўз ватанида "AV25" номли шахсий академиясига асос солган.













