Кириш Регистрация

"Атлетико" мухлисларининг ҳақоратлари "Барса" юлдузига таъсир қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Мадридда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, "Реал" билан орадаги фарқни етти очкога етказган бўлса-да, Ламин Ямал "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг майдонни маҳзун ҳолатда тарк этди.

The Touchline нашрининг Catalunya Radioга таяниб хабар беришича, "Барселона" клуби Ямал "Атлетико" мухлисларининг хатти-ҳаракатлари туфайли ғазабланган деб гумон қилмоқда. Мадрид клуби ишқибозлари ўйин давомида Ламинни ҳақорат қилишган ва унга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Атлетико" стадиони трибуналаридан Ямал шаънига айтилган ҳақоратлар эшитилган видеолар тарқалган эди.

"Барселона" ўзининг навбатдаги ўйинини 8 апрель куни — ўз майдонида Чемпионлар Лигаси доирасида яна "Атлетико"га қарши ўтказади.

Киритилди: 19:00, 06.04.2026.
Ўқилди: 4076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик