Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Бекхэм: «Орзулар ҳақиқатан ҳам амалга ошар экан»

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳаммуассиси Дэвид Бекхэм жамоаси 4 апрель куни янги «Ну» стадионида илк ўйинини ўтказганидан сўнг, ушалмай қолган орзулари ҳақида сўзлаб берди. «Остин» клубига қарши кечган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

«Бундан 20 йил аввал Америкага ва MLS’га келганимда, асосий орзум — чемпионликларни қўлга киритиш, ўзим севган футболни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва шахсий жамоамни ташкил этиш эди. 13 йил олдин танловим Майами эканлигини эълон қилгандим. У пайтда на номимиз, на мухлисларимиз ва на стадионимиз бор эди. Бугун эса мен янги уйимизда турибман. Биз MLS чемпионларимиз. Таркибимизда тарихдаги энг яхши футболчи ўйнаяпти. Орзулар ҳақиқатан ҳам амалга ошар экан», — дея Бекхэмнинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.

Бундан аввал жамоа ўз уй учрашувларини Майамидан тахминан 40 километр шимолда жойлашган Форт-Лодердейл шаҳрида ўтказишга мажбур эди. Қурилиши 2023 йилнинг августида бошланган янги арена 26 700 томошабинга мўлжалланган.

Киритилди: 12:42, 07.04.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик