Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, «Манчестер Сити» ёзги трансфер ойнаси олдидан «Брентфорд» ҳимоячиси Микаель Кайодега бўлган қизиқишини оширди.
«Сити» раҳбарияти ушбу мавсумда Премьер-лигада аутдан тўпни ўйинга киритиш бўйича энг яхши мутахассис сифатида ном қозонган 21 ёшли Кайоденинг ўсишидан ҳайратда қолган. Манбанинг қайд этишича, ҳатто бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида ҳам, Кайоденинг трансфери клуб учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Бироқ, агар мутахассис ўз лавозимида қолса, «шаҳарликлар»нинг футболчини қўлга киритиш имкониятлари янада юқори бўлади.
Бундан аввал «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» ҳам Кайоде учун курашда «Манчестер Сити»га қўшилгани ҳақида хабар берилган эди. «Брентфорд» ўз ўйинчисини 50 миллион фунт стерлинг (57,5 миллион евро) га баҳоламоқда.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Кайоденинг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.













