«Барселона» спорт директори Деку жамоадан кетиши керак бўлган икки нафар футболчини белгилаб олди. Унинг ташаббуси билан каталонияликлар Ферран Торрес ва Марк Касадо билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Ушбу футболчилар шу ёздаёқ «Барселона»ни тарк этишлари мумкин. «Кўк-анорранглилар» улар бўйича келадиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ ОАВда Торреснинг «Манчестер Сити»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ «Барселона» унинг эвазига Омар Мармушни қўлга киритишни истамоқда.













