Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

“Аёлим ҳам ҳайрон” — Карлсен Жавоҳир Синдоровнинг натижасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоровнинг FIDE Номзодлар турниридаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

Норвегиялик гроссмейстернинг айтишича, ҳатто унинг турмуш ўртоғи ҳам ўзбекистонлик спортчининг натижаларига қизиқиб қолган.

“Ўтган куни аёлим мендан Синдоровнинг натижалари ҳақида сўради: "Синдoров нималар қиляпти? Сен ўзинг қачондир шундай натижа қайд этганмисан?" деб қолди. Мен эса "Савол учун раҳмат, лекин йўқ, ҳали бундай натижага эришмаганман", деб жавоб бердим. Жавоҳирнинг ҳозирги ҳолати ва натижаси унинг қанчалик юқори даражадаги шахматчи эканлигини кўрсатади”, дейди Карлсен FIDE матбуот хизматига берган интервьюсида.

​Маълумот учун, Кипрда бўлаётган Номзодлар турнирининг биринчи давраси якунига кўра Жавоҳир Синдоров 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жавоҳир ортда қолган турларда дунёнинг энг кучли шахматчилари — Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Рамешбабу Прагнанандҳа, Вей И ва Андрей Есипенко устидан ғалаба қозонди. Фақатгина Маттиас Блубаум ва Аниш Гири билан дуранг қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Номзодлар турнири иштирокчилари қанча маблағ ишлаб топиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов ҳам Жавоҳир Синдоровнинг ушбу мусобақадаги имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:32, 07.04.2026.
Ўқилди: 857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10264]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5795]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4174]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2486]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1869]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1862]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1735]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1534]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1430]

"Реал"нинг "Бавария"га қарши қайдномаси маълум [1268]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик