Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбек футболи мутахассислари давлат мукофотларига сазовор бўлишди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она-юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор юртдошларимиз фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланишди.

Улар қаторида мамлакат футболи ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир қатор мутахассисилар ҳам фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланишди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевлар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози унвонига сазовор бўлишди. Ўзбекистон миллий терма жамоалари техник директори Рустам Акрамов ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Алексей Евстафеевлар эса, «Дўстлик» ордени билан тақдирланишди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози - Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Мусаев Ахмаджон Расулевич.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Нуралиев Дилшод Жўраевич.

«Дўстлик» ордени - Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Евстафеев Алексей Владимирович.

«Дўстлик» ордени - Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари техник директори Акрамов Рустам Акрамович.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси давлат мукофотлари ва ордендарига сазовор бўлган Ўзбекистон футболи жонкуярларини самимий муборакбод этади!

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:05, 23.08.2013.
Ўқилди: 6252 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик