Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Патрис Эвра Винисиус ва Престианни воқеаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра Винисиус Жуниор ва Жанлука Престианни иштирокидаги ирқчилик воқеаси ҳақида ўз фикрларини айтди.

Февраль ойида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиқиш учун ўтказилган дастлабки плей-офф ўйинида "Реал" "Бенфика"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Иккинчи бўлимда мадридликлар вингери Винисиус Жуниор ҳакам Франсуа Летексьега Жанлука Престианни уни оғзини футболкаси билан ёпган ҳолда "маймун" деб атаганини айтди. "Бургутлар" вингери кейинчалик бразилиялик футболчини ирқий камситмаганини таъкидлади. УЕФА эса аргентиналик футболчини жавоб ўйинидан четлатди.

"Бу ачинарли. Винисиус бу мавзуни қайта ва қайта кўтаришга мажбур бўлмоқда. Бу билан нафақат футбол олами, балки ҳукумат даражасида шуғулланиш керак. Бу жиноят сифатида қораланиши лозим. Мен жуда ижобий фикрлайдиган инсонман, лекин олдимизда ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Бундай ҳолат юз берганда сен адолатсизликни ҳис қиласан. Чунки нима бўлганини ўзинг айтганингда ҳам, [сени ҳақорат қилган] одамлар ўзларини қурбон қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Мен ва Луис Суарес ўртасидаги вазиятда ҳам айнан шундай бўлганди, энди эса Винисиус билан ҳам шу ҳолат такрорланмоқда.

Одамлар кўпроқ унинг ўзини тутишидан шикоят қилишади. Улар: "Нима учун у рақс тушади, нега иғво қилади?" дейишади. Улар шунчаки голдан кейин рақс тушгани учун уни ҳақорат қилган одамнинг ҳаракатларини оқлашга ҳаракат қилишади", — деди Эвра.

Киритилди: 16:46, 07.04.2026.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик