Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Витинья "ПСЖ"дан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Витинья клубдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Аввалроқ футболчига Мадриднинг "Реал" клуби ва Саудия Арабистонининг бир қатор жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Ҳозир кетиш аҳмоқлик бўларди. Бу мен учун айни дамдаги энг яхши қарор деб ўйламайман. Мен бу ерда, "ПСЖ"да ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

Менимча, бу ердаги одамлар мени чиндан ҳам яхши кўришади ва мен бу меҳрга лойиқ бўла олдим деб ўйлайман. Бу ер менга ҳам, оиламга ҳам ёқади. Бизда фантастик жамоа ва ақл бовар қилмас мураббий бор.

Саудия клубларининг қизиқишига келсак, мен шундоқ ҳам бу ерда, Европадаги катта клубда ёмон ишлаб топмаяпман. Маошимнинг икки ёки уч баравар оширилиши мени заррача ҳам бахтли қилмаган бўларди", — дея Витиньянинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Жорий мавсумда Витинья барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Чоршанба куни, 8 апрель куни Париждаги "Парк де Пренс" стадионида Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида "ПСЖ" ва "Ливерпуль" ўртасидаги дастлабки учрашув бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 14 апрель кунига режалаштирилган.

Киритилди: 17:01, 07.04.2026.
Ўқилди: 619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик