Кириш Регистрация

Илёс Зейтуллаев: "Яккакурашларда ютган жамоа ғалаба қозонарди. Олтинга тенг уч очко билан кетяпмиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Машъал"ни қўллаб-қувватламоқчи эдим. Агар жамоа шундай ўйин намойиш этса, Муборакда ҳар бир жамоа қийналади. Биз бу ердан олтинга тенг уч очко билан кетяпмиз. Бундай қийин даврда яна уч очкони қўлга киритиш девор қурилишидаги бир ғиштга ўхшайди. Йигитларга раҳмат. Клубда ишлаётган барчага раҳмат", - деди Илёс Зейтуллаев баҳс якунлангач.

- Нажмиддин Нормуродовнинг бугунги ўйини ҳақида гапириб ўтсангиз? Нормуродов бугунги ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди...

- Мен учун бу сюрприз эмас. Мен айнан Нажмиддин энг яхшиси бўлди демайман, бутун жамоа яхши ўйнади. У жамоа сардори сифатида жанговарлик характерини кўрсатди. Умуман олганда унинг ўйинида ўсиш кузатилмоқда.

- "Машъал" ўн киши бўлиб қолишига қарамай. "Бунёдкор" барибир кўпроқ ҳимояланиб, ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. "Бунёдкор" бугун дурангга ҳам розимиди?

- Рақиб жамоа ўн киши бўлиб қолганида руҳий жиҳатдан ўзгариш бўлади. Биз ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Бу кўпроқ мураббийлар штабидан эмас, майдондаги футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Йигитлар ўйинни ўқишди. Шунинг учун мен жамоа ўйинни олдиндан ўқий олди деб айта оламан.

- Майдон ҳолати ҳақида қандай фикрдасиз? Бугун ёмғир ёғди-ку.

- Айрим зоналарда тўп тўхтаб қолди ва шу сабабли узун паслар кўпайди. Яккакурашларда ғолиб бўладиган жамоа ғалаба қозонишини билардик. Йигитлар эса майдоннинг ҳар бир сантиметри учун курашишди. Буларнинг барчаси якунда бизга ғалаба келтирди. Яратган бизни ҳимоя қилиб, ёрдам бермоқда.

- Футболчилар тўрт ойдан буён ойлик олмаяпти. Рағбатлантириш йўқ вақтда йигитларни қандай руҳлантиряпсиз? Бундай натижага қандай эришяпсизлар?

- Биз бу ҳақда йиғинлар вақтида хабар топгандик. Шундан сўнг тўрт ой вақт ўтди. Яна такрорланиб, йиғламоқчи эмасман. Жамоани бирлаштириб турадиган кўринмас жиҳатлар бор. Йигитларимиз профессионаллар.

- Дебютант футболчининг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Жорий мавсумда бир нечта ёш йигитлар жамоамизда дебют қилишди. Вазиятдан келиб чиқиб, у дебют қилди ва жуда яхши ўйин намойиш этди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:08, 07.04.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик