Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 0-0 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Теннис. Янник Синнер Рожер Федерернинг тарихий натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг иккинчи ракеткаси, тўрт карра “Катта дубулға” турнирлари ғолиби Янник Синнер профессионал фаолиятидаги навбатдаги тарихий натижани қайд этди. 7 апрель куни италиялик теннисчи 2026-йилги мавсум бошланганидан буён Masters сериясига кирувчи турнирларда ўзининг кетма-кет 13-ғалабасини тантана қилди.

Синнер ўзининг 13-ғалабасини Монте-Карло (Монако) шаҳрида ўтаётган грунт қопламали турнирнинг иккинчи даврасида қўлга киритди. Дунё рейтингида 34-ўринни эгаллаб турган франциялик Уго Умберга қарши кечган баҳсда Янник рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 6:3, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Opta Аcе статистик порталига кўра, Синнер 2017-йилдан бери мавсумни Masters турнирларини кетма-кет 13 та ғалаба билан бошлаган илк теннисчига айланди. Сўнгги бор бундай натижани 2017-йилда афсонавий Рожер Федерер қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янник Синнер фаолияти давомида 60 миллион доллар мукофот пули ишлаб топган тарихдаги 8-теннисчига айлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, у март ойида АҚШнинг Маями шаҳрида ўтказилган Masters турнири финалида чехиялик Иржи Леҳечкани мағлуб этиб, мавсумдаги навбатдаги совринига эга чиққан эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:29, 08.04.2026.
Ўқилди: 303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик