Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Компани: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабоними?"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Мануэль Нойерни тарихдаги энг яхши дарвозабон деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга жавоб берди. Мюнхенликларнинг 40 ёшли сардори "Реал" Мадридга қарши кечган Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинида 9 та зарбани қайтариб, учрашув қаҳрамонига айланди.

Ўйиндан сўнг журналистлар Компанидан Нойер барча даврларнинг энг яхши голкиперими деб сўрашди.

"Сиз туфайли менда Тибо Куртуа билан муаммолар келиб чиқиши мумкин, ваҳоланки мен уни ҳам жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Эшитинг, ҳар кимнинг ўз фикри бўлиши мумкин, аммо жуда кам сонли инсонлар Нойер билан тенглаша олади. У жуда узоқ вақтдан бери энг юқори даражада ўйнаб келмоқда, бундай натижа эса фақат саноқли кишиларгагина насиб қилади", — деди Компани матбуот анжуманида.

Учрашув "Бавария"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 14:38, 08.04.2026.
Ўқилди: 589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик