Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Диас: «Бавария» яна камида битта гол уриши мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» вингери Луис Диас Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида «Реал» устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлайманки, биз ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик, аммо майдонни яна камида битта гол уришимиз мумкин эди деган ҳиссиёт билан тарк этмоқдамиз. Бизда вазиятлардан фойдаланиш учун имкониятлар бўлди. Хатоларни таҳлил қилишимиз ва кейинги ўйингача уларни тузатишимиз керак.

Бу қийин ўйин бўлди. «Реал» ўз уйида жуда кучли эканлигини билардик. Улар яхши ўйин ўтказишди, айниқса биринчи бўлимда. Ҳар икки жамоада вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимда биз ўйинни бироз кўпроқ назорат қилдик ва ўйлайманки, агар имкониятларимиздан фойдаланганимизда, уйга анча қулайроқ устунлик билан қайтган бўлардик. Жавоб учрашувига тайёр бўлишимиз лозим.

Биз ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳар бир ўйин ҳар хил кечади. Бизда ажойиб жамоа борлигига ишончни сақлаб қолиш муҳим ва қўйилган мақсадларга эришиш учун ишлашда давом этамиз», – деди Диас.

Киритилди: 15:15, 08.04.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик