Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кейн: «Ғалабадан жуда мамнунмиз»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки учрашувида сафарда «Реал» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) мамнун.

«Атрофдаги барча шов-шувлар, Мадридга келиб натижага эришишга бўлган уриниш – бу доим қийин.

Бизда яхши вазиятлар бўлди, аммо рақибни ҳам тан олиш керак – уларда ҳам имкониятлар етарли эди. Жавоб ўйини олдидан бу ғалабадан жуда мамнун бўлсак арзийди.

Биз биргаликда чиндан ҳам ажойиб лаҳзаларни бошдан кечирдик. Ҳозир мавсумнинг ҳал қилувчи палласи. Қанча кўп бирга ўйнасак ва машғулот ўтказсак, ўзаро тушуниш ва боғлиқлик шунчалик кучайиб боради. Биз доимо хавф сола олишимизни ҳис қиламиз ва гол уришимизга ишонамиз.

Ҳозир яхши ҳолатдамиз, лекин диққатни жамлашимиз керак. Энди тикланиб олишимиз лозим ва кейинги ҳафтада ушбу муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қиламиз», – деди инглиз футболчиси «TNT Sports» эфирида.

Киритилди: 15:19, 08.04.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик