Кириш Регистрация

Лунин: «Модомики Нойер энг яхши деб топилган бўлса, демак «Реал» кўп ҳужум қилган»

Баҳо:
+ | -

«Реал» дарвозабони Андрей Лунин мадридликлар «Бавария» билан жавоб учрашувида вазиятни ўнглай олишига ишонади.

Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида «Реал» ўз уйи «Сантьяго Бернабеу»да 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Биз гол ўтказиб юборишдан қочишимиз мумкин эди, аммо жамоа яхши реакция кўрсатди. Агар Нойер ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, демак биз кўп ҳужум қилганмиз. Биз ҳали курашдамиз. Ҳар доим вазиятни яхши томонга ўзгартириш имкони бор. Жавоб ўйини янада қийинроқ кечади, лекин биз ўзимизга ишонамиз. Бу — Чемпионлар Лигаси чорак финали. Ҳар қандай ҳолатда ҳам осон бўлмаслигини билардик.

Маълум пайтларда паст блокда ҳимояланишга мажбур бўлишимизни билардик. Тўпга эгалик қилган вақтимизда эса биз ҳам устунлик қилишни хоҳладик.

Жавоб ўйинида гол уришга ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилишимиз керак. Кўрамиз, вазиятни ўзгартира олармиканмиз», – деди Лунин.

Киритилди: 15:20, 08.04.2026.
Ўқилди: 843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик