Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Анри: «Олисе ўйинни кўзлари билан эмас, мияси билан кўради»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри «Бавария» вингери Майкл Олисенинг ўйинига баҳо берди.

«Майкл – бошқаларга ўхшамайдиган футболчи. Унга микрофон беришганда уятчан бўлиб кўриниши мумкин, аммо унда ўзига хос фикрлаш тарзи, ҳаётга нисбатан алоҳида қараш бор. Худди ўйинга бўлган қараши каби.

У тўпни қабул қилганда, жуда кам сонли инсонлар кўра оладиган нарсани кўради. У ўйинни бошқача кўради. Кўпинча у ўйинни мияси билан ҳис қилади. У ўйинга кўзлари билан қарамайди. У тўп дарвозабондан чиқиб кетганда нима содир бўлиши мумкинлигини тасаввур қилишга ҳаракат қилади.

У дриблинг ишлата олади, буни ҳаммамиз биламиз. Лекин унинг ўйинга ва ҳаётга бўлган қараши ўзгача. Шу сабабли майдондан ташқарида одамлар баъзан уни тушунишмайди. Аммо у ёқимли йигит, ажойиб инсон. Майдондан ташқарида у кўп гапирмайди, лекин тўп унинг ихтиёрида бўлганда, у ўз ўйини билан жуда яхши «гапиради», – деди Анри.

Киритилди: 15:39, 08.04.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик