Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф». Драматик баҳсда сўнгги дақиқадаги пенальти қўқонликларни қутқарди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган учрашувда «Қўқон-1912» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилди. Кескин ва воқеаларга бой ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиннинг илк дақиқаларида ташаббус мезбонлар томонида бўлди. Қўқонликлар бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирди — Гулямов ва Гадоевнинг зарбалари рақиб дарвозасига хавф солди, аммо ҳисоб очилмади. Биринчи бўлим давомида мезбонлар устун кўринган бўлса-да, улар ўз имкониятларидан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда эса ўйин манзараси ўзгарди. 54-дақиқада «Насаф» ҳимоядаги хатодан фойдаланиб ҳисобни очди. Бобур Абдухолиқов мавсумдаги илк голини урди — 0:1.

Шундан сўнг «Қўқон-1912» ҳужумларни кучайтирди. Нимели, Маликжонов ва бошқа футболчилар бир неча бор хавфли вазиятлар яратди, бироқ омад етишмади.

Учрашувнинг энг драматик лаҳзалари сўнгги дақиқаларга тўғри келди. VAR орқали кўриб чиқилган эпизоддан сўнг мезбонлар фойдасига пенальти белгиланди. Шу вазиятда «Насаф» бош мураббийи Рўзқул Бердиев ҳакам билан баҳслашгани учун қизил карточка олди.

88-дақиқада Томa Табатадзе пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Қўшимча дақиқаларда ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди, бироқ ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, драматик руҳда ўтган учрашувда жамоалар очколарни бўлишиб олди. "Насаф"нинг очколари 11 тага, "Қўқон-1912"ники эса 6 тага етди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 6-тур
8 апрель 2026 йил.
«Қўқон-1912» — «Насаф» 1:1
Голлар: Бобур Абдухолиқов, 54 (0:1), Тома Табатадзе, 88 (1:1, пенальти)
Четлатиш: Рўзиқул Бердиев, 85 (Насаф)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:14, 08.04.2026.
Ўқилди: 1508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик