Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

«Лилль» Жируга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини излаётган Франциянинг «Лилль» клуби босниялик футболчи Харис Табаковичга таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда «Хоффенхайм»дан ижарага олинган ва Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи жорий мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. У барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

«Лилль» раҳбарияти ишонч билдираётган ушбу тажрибали ўйинчи Италияга қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда гол уриб, Босния ва Герцеговина терма жамоасининг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишига катта ҳисса қўшган эди. Transfermarkt портали Табаковичнинг бозор қийматини 3 миллион еврога баҳоламоқда.

Агар трансфер амалга ошса, 31 ёшли ҳужумчи жамоадаги келажаги ҳали номаълум бўлиб турган 39 ёшли Оливье Жируга муносиб ўринбосар бўлиши мумкин.

Киритилди: 00:58, 09.04.2026.
Ўқилди: 558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик