"ПСЖ"нинг биринчи рақамли посбони, россиялик дарвозабон Матвей Сафонов жамоадаги асосий таркиб учун рақобатчиси — франциялик Люка Шевалье билан муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
"Биз ягона дарвозабонлар жамоасимиз. Ҳамма ўйиндан олдин бир-бирига омад тилайди, ғалабадан кейин эса табриклайди. Бу нормал ҳолат, жамоада айнан шундай бўлиши керак", — дея фикр билдирди россиялик футболчи Okko эфирида.
Чоршанба куни, 8 апрель санасида "ПСЖ" УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида "Ливерпуль"га қарши дастлабки баҳсни ўтказди. Луис Энрике шогирдлари ўз уйларида 2:0 ҳисобидаги ғалабани байрам қилишди.
Қарама-қаршиликнинг жавоб учрашуви келаси ҳафта Ливерпулда бўлиб ўтади.













