Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Рэшфорд: "Бу аниқ пенальти эди, ҳакам қўпол хатога йўл қўйди"

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" вингери Маркус Рэшфорд Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши кечган ўйинда (0:2) ҳакам қўпол хатога йўл қўйган деб ҳисоблайди.

Дарвозабон Хуан Муссо тўпни ўйинга киритиб бўлган вазиятда, ҳимоячи Марк Пубиль жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан тўғирлаб қўйди. Ушбу ҳолат "кўк-анорранглилар"нинг кескин эътирозларига сабаб бўлди, бироқ арбитр пенальти белгиламади.

"Бу аниқ пенальти эди. Бундай вазиятларда доимо пенальти белгиланади", – деди Рэшфорд CBS Sports телеканалига берган интервьюсида.

Ўша вазиятда каталонияликлар аллақачон бир киши кам бўлиб қолишган ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эди. Қолган вақт ичида меҳмонлар яна бир бор гол уришди ва "Камп Ноу"да ғалабани қўлга киритишди.

Киритилди: 11:11, 09.04.2026.
Ўқилди: 2038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик