Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Расман. Илгиз Танташев ва унинг жамоаси Жаҳон чемпионатида ишлайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Америка Қўшма Штатлари, Канада ва Мексикада Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. FIFA терма жамоалар мундиалида фаолият олиб борувчи расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу мусобақада Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этади. Қанотларда унга, Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Мундиалга 52 нафар рефери, 88 нафар қанот ҳакамлари ҳамда 30 нафар VAR ҳакамлари мусобақага тайинлов олган. Маълумот учун, Жаҳон чемпионатида энг кўп учрашувни бошқарган ҳакам ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳисобланади.

Шу тариқа Танташев Эрматовдан сўнг мундиалда фаолият олиб борадиган иккинчи ўзбекистонлик реферига айланади. мазкур мусобақада Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоа гуруҳ босқичи учрашувларини Мексика ҳамда АҚШ майдонларида ўтказиши кутилмоқда. Унга кўра, “оқ бўрилар” илк турда Колумбияга қарши майдонга тушса, иккинчи турда Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйнайди. Каннаваро жамоаси охирги турда Конго Демократик Республикасига қарши баҳс олиб боради.

Манба: Daryo.uz
Киритилди: 23:16, 09.04.2026.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади [5531]

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [4766]

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр [4336]

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди [3367]

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи [2152]

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди [1839]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [1646]

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади [1511]

Тухель Магуайрнинг терма жамоа таркибидан четда қолгани ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди [1505]

Роналду чемпионликка битта сўз билан муносабат билдирди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик