Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Бруну «МЮ»даги келажаги ва Англиядаги ҳаёти ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англиядаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Португалиялик футболчи 2020 йилнинг бошидан бери «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва турли миш-мишларга қарамай, жамоани тарк этишга шошилмаяпти.

«Манчестер мен учун ва фарзандларим учун ҳақиқий уйга айланди. Болаларим ўзларини қулай ҳис қилаётган жойда бўлиш мен учун жуда муҳим. Фарзандларим маҳаллий акцент билан инглиз тилида гапираётганини эшитмагунимча, ўзимни манчестерликдек ҳис қилиб юрардим. Ўша лаҳзада мендаги акцент уларникидек кучли эмаслигини тушуниб етдим», — дея Фернандешнинг сўзларини келтирмоқда UtdDistrict.

Сардорнинг «МЮ» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, унда келишувни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Киритилди: 10:55, 10.04.2026.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик