Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Бавария» Морган Рожерс учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби вингери Морган Рожерс трансфер бозорида катта талабга эга бўлиб турибди. Бу ҳақда Times Sport журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 23 ёшли инглиз футболчиси Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқишлари доирасига тушган. Германия топ-клуби ушбу футболчи учун курашда «Арсенал», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» билан рақобатлашиши мумкин.

Рожерснинг нархи Transfermarkt портали томонидан 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг «Астон Вилла» билан тузган меҳнат шартномаси 2031 йил июнь ойи охирида якунига етади.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Морган 31 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:26, 10.04.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик