Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Магуайр: «Мен ҳали ҳам дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бириман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр ўз имкониятларига юқори баҳо беришда давом этмоқда. 33 ёшли футболчи ҳар иккала жарима майдончаси ичида ҳамон дунёнинг энг кучлиларидан бири эканлигига ишончи комил.

«Мен ҳали ҳам, ҳатто шу ёшимда ҳам, ҳар иккала жарима майдончаси ичидаги ўйинда дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири эканлигимга ишонаман. Ўйлайманки, бу борада шубҳа бўлиши мумкин эмас. Жамоа ҳисобни ушлаб туриши керак бўлган ёки гол уришга интилаётган вазиятларда, ўйин охирларида фойдам тегишига шубҳа йўқ», — деди Магуайр Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Магуайр яқинда клуб билан амалдаги шартномасини 1+1 кўринишида узайтирди. Энг эътиборлиси, у «Манчестер Юнайтед»да қолиш учун бошқа жамоалардан келган манфаатлироқ таклифларни рад этган ва ҳафталик 190 минг фунтлик маошининг камайишига рози бўлган.

Эндиликда Харрининг асосий мақсади мавсумни юқори нотада якунлаб, Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олишдир.

Киритилди: 15:20, 10.04.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик