Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Марсель"га янги президент тайинланди

Баҳо:
+ | -

«Марсель» хўжайини Фрэнк Маккорт «Велодром» стадионига француз журналистларини йиғиб, Стефан Ришар клубнинг янги президенти этиб тайинланганини расман эълон қилди. Бу ҳақда GFFN нашри хабар бермоқда.

Франция бизнес оламида 30 йиллик тажрибага эга ва ҳаётининг муайян қисмини Марселда ўтказган Ришар ушбу лавозимда Пабло Лонгорияни алмаштиради. Франциялик мутахассис ўз вазифасини бажаришга шу йилнинг июль ойидан киришади.

«Марселга ижро ҳокимияти соҳасида тажрибага эга кучли етакчи керак — айниқса, француз футболида муаммолар кўпайган ҳозирги вақтда», — деди Маккорт жума куни эрталаб ўтказилган матбуот анжуманида.

Клубнинг янги президенти аллақачон баёнот беришга улгурди: у клуб ва мухлислар ўртасидаги кескин муносабатларни юмшатиш ниятида эканлигини таъкидлади.

Ҳозирда «Марсель» Франция чемпионати турнир жадвалида 28 ўйиндан сўнг 49 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 16:41, 10.04.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик