Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ла Лига раҳбари Марокашда ўйин ташкил қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания чемпионати ўйинларини Марокашда ўтказиш имконияти ҳақида очиқ баёнот берди. Бир неча ой аввал Ла Лига ўйинлардан бирини АҚШда ташкил этмоқчи бўлган, бироқ футболчиларнинг норозилигига дуч келгач, бу фикридан қайтган эди.

«Ла Лига ўйинларини Марокашда ўтказиш имконияти борми? Албатта бор, чунки бу мамлакатда турнирнинг жуда кўплаб мухлислари мавжуд. Бу реал вариант бўлиб қолмоқда, айниқса, ҳозирги вақтда логистика билан боғлиқ тўсиқлар минимал даражада эканлигини ҳисобга олсак. Шунингдек, биз Касабланкадаги янги стадионда ўйин ўтказиш ғоясидан мамнунмиз. Нега энди йўқ?» — дея Тебаснинг сўзларини келтиради Moroccan News Agency.

Касабланкадаги янги стадион 2030 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилмоқда ва у 115 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Қурилиш ишларини 2028 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Киритилди: 18:02, 10.04.2026.
Ўқилди: 528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик