Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

"Барселона" Канселунинг агенти билан алоқага чиқди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Жоау Канселу ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам клубда қолиши мумкин. Португалиялик футболчи ҳали ҳам «Ал-Ҳилол»га тегишли бўлса-да, Topskills Sports UK маълумотларига кўра, Каталония гранди вакиллари агент Жорже Мендешга футболчини олиб қолиш ниятида эканликларини маълум қилишган. Канселунинг ўзи ҳам «Барса»да қолишни астойдил истамоқда — у клубнинг ашаддий мухлиси ва Каталонияда ўзини бахтли ҳис қилмоқда.

«Кўк-анорранглилар» аллақачон «Ал-Ҳилол» билан музокараларни бошлаб юборишган, ҳозирча улар фақат оғзаки кўринишда олиб борилмоқда. 31 ёшли футболчининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарида ниҳоясига етади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:16, 10.04.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик