"Барселона" заҳира таркиби аъзоси Франсиско Фемения, ёки қисқача Кико икки клуб ўртасидаги барчага яхши маълум муносабатларга қарамай "Реал"га ўтишни хоҳламоқда. Бу ҳақда SportsDirectNews хабар берган.
Гап шундаки, ушбу мавсумда "кўк-анорранглилар" мураббийлар штаби 22 ёшли футболчини Примьера ўйинлари учун асосий жамоа сафида "заявка"га киритмади. Бунга жавобан эса ўйинчи "Реал"га ўзини уларнинг захира таркибига олишини сўраб мурожаат қилган.
Айтиш жоиз, Кико "Барселона В" сафида иккинчи мавсум ҳаракат қилмоқда.













